Коронавирусдан ўлим ҳолатлари дунё бўйлаб 2 млн 309 мингдан ошди

Коронавирус шу пайтгача дунё бўйлаб 2 млн 309 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди ва эпидемия бошланганидан бери қайд этилган касалланганлар сони қарийб 106 миллионга етди.

Жонс Хопкинс Университетининг бугун, якшанба куни эълон қилган сўнгги статистик маълумотларига кўра, энг кўп зарар кўрган мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринда турган АҚШда вафот этанлар сони 462 мингдан ошди ва юқтирганлар умумий сони тахминан 27 миллионни ташкил қилди.