Коронавирусга қарши вакциналар бепуштлик келтириб чиқариши ҳақидаги хабарларга ЖССТ изоҳ берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши эмлашлар бепуштлик келтириб чиқариши ҳақидаги хабарларни миш-мишлар, деб баҳолади. Бу эса бу масалада қўрқувнинг асоссиз эканлигидан далолат беради.

“Биз қабул қиладиган вакциналар бепуштликка олиб келиши мумкин эмас. Бу миш-мишлар бир нечта вакциналар ҳақида ва улар ҳақиқатга тўғри келмайди”, деди ЖССТ иммунизация бўйича директори Кейт О Браен ёзма баёнотида.

О Браен бепуштликни келтириб чиқарадиган вакцина йўқлигини таъкидлаб, Вакциналар бир нечта таркибий қисмлардан ташкил топгани, уларнинг ҳар бири ишлатилишидан олдин синовдан ўтказилишини таъкидлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийси, шунингдек, коронавирусга қарши эмлашлар одамларда ДНК ўзгаришига олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.