Мутацияга учраган коронавирус Қўшма Штатларга янги таҳдид бўлиши мумкин

Қўшма Штатлардаги федерал амалдорлар коронавирус билан касалланишнинг кунлик миқёсида пасайиши билан бирга мамлакат бўйлаб яна бир штаммнинг тарқала бошлаганидан хавотир билдирди.

Расмийлар баъзи штатлар Ковид-19 нинг олдини олиш учун қўйилган чекловларни юмшатишларидан огоҳлантирдилар, чунки вазият ҳали ҳам хавфли, бу аксар аҳоли эмланишидан олдин тўртинчи тўлқинга айланиши мумкин, деб ёзади “Лос Анжелес Таймс”.

АҚШнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Энтони Фаучи пресс-релизда журналистларга: “Биз ўтган кузда хавфли ҳолатлар кўпайиб кетишидан олдингига ўхшаш хавфли вазиятдамиз”, – деди.

У: “Биз ҳар доим бир нарсанинг ёмон томонига қарайдиган одам бўлишни хоҳламаймиз, лекин биз реалист бўлишимиз керак… Шунинг учун чекловларни енгиллаштиришдан олдин келгуси ҳафта статистика қандай бўлишини диққат билан кузатишимиз керак”, деб қўшимча қилди.

Оқ Уйнинг “Ковид-19” га қарши кураш бўйича катта маслаҳатчиси Энди Славитт ҳам: “Биз оёғимизни газ педалидан вақтидан олдин кўтаришимиз хато деб ўйлаймиз, айниқса, ҳозирги шошилинч эмлаш ишлари олиб борилаётган бир пайтда”, деган.