Олимлар Африкадаги ғалати доираларнинг сирини ниҳоят аниқлашди

Янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Африкадаги майсазорлардаги сирли доиралар аслида ўлганида тупроққа заҳарли суюқлик чиқарадиган ўсимликлардан иборат.

Анголанинг жануби ва Жанубий Африканинг шимолий қисми ўртасида диаметри етти футдан 50 футгача (2-15 метр) бўлган юз минглаб доиралар мавжуд.

Тадқиқотчилар, ниҳоят Намибиянинг майсазор чўлида тарқалган ва ўнлаб йиллар давомида илмий жамоатчиликни ҳайратда қолдирган мавҳум доираларнинг сабабини аниқладилар, дейишмоқда.

Улар бу ерда шохларидан заҳарли, оқ суюқлик оқадиган ишлаб чиқарадиган сут бутаси деб аталадиган Эуфорбиянинг турларини сабаб қилиб кўрсатишяпти.

Эуфорбия қалин баргли ўсимлик. Улар одатда қуруқ иқлим шароитида сувни сақлаб қоладилар. Унинг суюқлиги кўзга тегса, одамларда доимий кўрликка олиб келиши мумкин.

Эуфорбиянинг икки тури мавжуд: дамарана ва гуммифера. Уларнинг барчаси ўлганда сувга чидамли суюқлик чиқаради, бу эса бошқа ўсимликларнинг ўсишини сусайтиради ва ўша жойда унумсиз доираларни ҳосил қилади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, эуфорбиянинг ўлими шу тариқа ғаройиб доираларини ҳосил қилади. Ҳарорат кўтарилиши билан бу янада кучаймоқда.

Ғаройиб доиралар асосан Анголанинг жануби-ғарбий қисмидан Намибия орқали Жанубий Африканинг шимоли-ғарбий қисмигача чўзилган Атлантика океанидан 30-60 миля (50-100 километр) узоқликдаги тор чизиқ билан чегараланади.