Оқ уй: Байден қирол Салмон билан Яман инқирози ва минтақавий хавфсизликни муҳокама қилди

Оқ уй АҚШ президенти Жо Байден Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз билан телефон орқали суҳбатлашганини тасдиқлади, улар суҳбат давомида иккала томонни қизиқтирган бир қатор масалаларни муҳокама қилдилар.

Оқ уй ўз баёнотида “Икки давлат раҳбарлари бир қатор муҳим мавзуларни муҳокама қилдилар. Булар орасида энг аввало Яман инқирози ва Яқин Шарқдаги хавфсизлик масалалари, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш муҳокама қилинди”, деб айтилган.

Шунингдек, томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва АҚШ бошчилигидаги минтақавий хавфсизликни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни, шу жумладан, Ямандаги урушни тинч йўл билан тўхтатиш ва Американинг Саудия Арабистонига Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳларга қарши ўз ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдамини муҳокама қилдилар.

Оқ уйнинг таъкидлашича, Байден Саудия қиролига инсон ҳуқуқларининг муҳимлигини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкам ва ошкора қилишга ваъда берди.

Оқ уйнинг таъкидлашича, Байден Қўшма Штатлар инсон ҳуқуқлари ва глобал қонун устуворлигига бераётган аҳамиятини таъкидлаган.