Оқ уй: Вашингтон Европанинг Эрон билан мулоқотда воситачилик қилиш таклифини қабул қилди

Оқ Уй АҚШ маъмурияти Эрон томони билан мулоқотда воситачилик қилиш бўйича Европанинг таклифини қабул қилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Рейтерс.

Бунинг учун АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Буюк Британия, Франция ва Германияга АҚШ Теҳроннинг ядро қуролини ишлаб чиқаришининг олдини олишга қаратилган 2015 йилда имзоланган ядровий битимга риоя қилиш учун Эрон билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини айтди.

Рейтерс шунингдек, Франция дипломатик манбасига таяниб хабар беришича, Қўшма Штатлар “5+1” гуруҳининг бўлажак учрашуви пайтида Эрон билан музокаралар олиб боришга тайёрлиги тўғрисида хабар берган.

Эрон 2019 йилда АҚШнинг собиқ президент Доналд Трамп даврида шартномадан чиқишига жавобан битим шартларини бузишни бошлади.