Ўрта ер денгизидаги экология фалокати оқибатлари ўнлаб йилларга чўзилиши мумкин

Якшанба куни Исроил ҳукумати аҳолини Ўрта эр денгизи қирғоғига яқинлашишдан огоҳлантирди. Кемадан мазут оқиши натижасида денгиз қирғоқларида катта ифлосланиш юзага келган. Минглаб ишчилар ва кўнгиллилар соҳилларни тозалашда иштирок қилдилар.

Исроил Ички ишлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш вазирликларининг қўшма баёнотида аҳолини кемалардан бирининг мазут оқиши оқибатида келиб чиққан катта ифлосланиш сабабли, пляжлардан чўмилиш, спорт ва кўнгил очиш учун бормасликка чақирилган.

Сешанба ва чоршанба кунлари кучли шамоллар ва тонналаб мазутга тўла баланд тўлқинлар Исроил қирғоқларига урилиб, Ливан жанубидаги Рас Нақурадан тортиб Ғазо секторининг шимолидаги Асқалонгача бўлган 160 км соҳилларни ифлослантирган.