Швеция, Польша ва Германия дипломатлари Россиядан чиқариб юборилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг таъкидлашича, Москва швед, польшалик ва немис дипломатларини Россия ишларига аралашишига жавобан чиқариб юборишга мажбур бўлган.

“Афсуски, Европа Иттифоқининг учта давлатининг дипломатлари, бевосита рухсатсиз намойишларда қатнашганларидан кейин биз чора кўришга мажбур бўлдик”, – деди Захарова.

Жума куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москва швед, полшалик ва немис дипломатларини Россия мухолифати Алексей Навалний тарафдорлари томонидан 23 январ куни Москва ва Санкт-Петербургда ўтказилган намойишлардаги иштироки туфайли персона нон грата деб эълон қилишини маълум қилди.