Путин хорижий технокомпанияларга Россияда ишлаши учун талабларни тайёрлашга кўрсатма берди

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга ва Кремлга 2021 йил августгача Россиянинг Интернет-доменида фаолият юритадиган хорижий технология ва ахборот компанияларига қўшимча талаблар киритиш бўйича таклифлар тайёрлашни буюрди.

Бу душанба куни Кремл веб-сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича: “Президент маъмурияти ва ҳукумат ахборот ва телекоммуникация тармоғининг рус қисмида ишлайдиган хорижий технология компанияларига қўшимча талабларни қўллаш бўйича таклифлар киритиши керак”.