Америкадаги шаҳарча у ерга кўчиб ўтган ҳар бир кишига 6000 доллар тўлайди

АҚШнинг Миссисипи штатидаги шаҳарча у ерда яшашга қарор қилган ҳар бир кишига 6100 АҚШ долларигача молиявий ёрдам таклиф қилиб, янги аҳолини у ерга кўчиб ўтишга ундашга ҳаракат қилмоқда.

Натчез шаҳри мери Ден Гибсоннинг сўзларига кўра, мақсад катта шаҳарларнинг жозибасини ёқтирмайдиган ва гўзал шаҳарчада яшашни афзал кўрадиган ишчиларни жалб қилиш орқали бу ҳудудда янги ҳаёт яратишдир.

Натчез – Миссисипи дарёси бўйидаги энг қадимги шаҳар ва тарихий уйлари билан машҳур бўлиб, у ерда тарихий жойларнинг миллий реестрида рўйхатга олинган 1000 дан зиёд уйлар бор. 15 мингга яқин аҳолиси мавжуд, шунингдек, ушбу шаҳарча “Дунёнинг печенье пойтахти” деган лақабга эга.