АҚШнинг Техас штатида юзга яқин автоуловлар тўқнашди, қурбонлар бор

АҚШнинг Техас штатидаги қор жиддий йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқарди, натижада бир неча киши ҳалок бўлди ва ўнлаб инсонлар касалхоналарга ётқизилди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари пайшанба куни штатдаги Форт-Уортнинг шимолидаги Даллас-Форт-Уорт йўлида юз берган катта автоҳалокатда юзга яқин автомобил тўқнашганини хабар қилди.

Маҳаллий ҳокимиятнинг айтишича, бахтсиз ҳодиса натижасида камида 5 киши ҳалок бўлган ва 36 киши касалхоналарга етказилган.

Расмийлар воқеа содир бўлганидан зарар кўрган одамларнинг аксарияти воқеа жойидан эвакуация қилинганлигини тасдиқладилар, аммо шикастланган кўплаб машиналар ҳали ҳам йўлда ва уларни олиб кетиш бир неча кунга чўзилиши мумкин.