“Толибон” ҳаракати етакчисининг Покистондаги портлашда ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Афғонистоннинг “Ҳашт Субҳ” газетаси Покистондаги манбалардан иқтибос келтирган ҳолда “Толибон” ҳаракати раҳбари мулла Ҳайбатулло Охундзоданинг портлашда ўлганини хабар қилган. Ҳозирча расмий манбалар бу хабарни тасдиқламаган ёки инкор қилмаган.

Афғонистон газетасининг хабар беришича, портлаш Покистоннинг Белужистон вилоятидаги Кветта шаҳрининг “Шало Бавари” ҳудудидаги қўриқланадиган ҳудудда содир бўлган.

Айни пайтда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, Балх вилоятининг Шмтал ҳудудида “Толибон” йиғилишида бомба юкланган автомобил портлаб, ҳаракатнинг бир қатор аъзолари ҳалок бўлган ва бошқалар яраланган.

Хабарларга кўра, Балх вилоятидаги масжидда кечаги портлаш натижасида 30 нафар Толибон аъзоси, шу жумладан, 6 нафар хорижлик ҳалок бўлган.