Тошкентда 73 692 та бўш иш ўринлари мавжуд

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати пойтахтдаги бўш иш ўринлари ҳақида хабар берди.

“Ҳозирги кунда юртимизда ташкил этилаётган янги корхона ва ташкилотлар мунтазам равишда вакант ўринларга ишчиларни, мутахассисларни жалб этишда давом этмоқда. Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармасидан жорий йил 10 февраль ҳолатига мавжуд ваканциялар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Тошкент шаҳрида ҳозирги кунда жами бўш иш ўринлари сони 73 692 тани ташкил этмоқда. Пойтахтимиздаги 15 908 та корхоналарга турли йўналишларда ишчилар зарур”, дейилади хабарда.

Пойиахтнинг ҳар бир туманидаги вакант ўринлари сони ва туман бандликка кўмаклашиш марказларининг телефон рақамлари билан қуйида танишиш ва мурожаат қилиш мумкин:

Бектемир тумани  –  71-795-02-93 (2294 та), 

Мирзо-Улуғбек тумани  –  71-233-17-26 (9037 та),

Миробод тумани  –  71-254-25-27 (9031 та),                                 

Олмазор тумани  –  71-207-07-31 (6509 та),

Сергели тумани  –  71-251-34-30 (4011 та),

Учтепа тумани  –  71-274-14-55 (4097 та),

Яшнобод тумани  –  71-207-69-00 (5250 та),

Чилонзор тумани  –   71-207-60-15 (7825 та),

Шайхонтоҳур тумани  –  71-249-03-85 (8871 та),

Юнусобод тумани  –  71-203-23-03 (10079 та),

Яккасарой тумани  –  71-281-56-34 (6476 та),

Янгиҳаёт тумани  –   97-420-10-84 (212 та).