Республикачи конгрессменнинг оиласи ундан Трамп сабабли воз кечди

АҚШнинг республикачи конгрессмени Адам Кинзингер АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни қоралаш учун овоз бергани учун оиласидан ҳайратга солувчи хат олди, деб хабар қилмоқда CNN.

Депутат оиласининг 11 аъзоси томонидан қўлда ёзилган мактубда оила Кинзингерни насронийлик тамойилларига қарши борганликда ва шайтонлар қўшинига қўшилганликда айблаган.

Ўтган шанба куни кечқурун АҚШ Сенати кўплаб республикачилар қўллаб-қувватлаганидан сўнг, собиқ президентни исён қўзғатиш айбловидан озод қилди.