Туркия телевидениеси 2050 йилга қадар кутилаётган Туркия таъсири доираси харитасини намойиш этди

Туркиянинг ТРТ1 давлат канали Америкалик сиёсий таҳлилчи фикрича 2050 йилда кутилаётган Туркия таъсир доираси харитасини тақдим этди.

Ушбу харитада Сурия, Ироқ, Иордания, Миср, Ливия, бутун Араб ярим ороли ва Греция, шунингдек, Кавказ минтақасидан ташқари, Россиянинг жанубий қисмидаги баъзи ҳудудлар, Қрим, Шарқий Украина, Қозоғистон ва Туркманистоннинг баъзи ҳудудлари жой олган.

Харита Стратфор халқаро сиёсат тадқиқотлари марказининг асосчиси, америкалик сиёсий тадқиқотчи Жорж Фридманнинг “Келаётган 100 йил: 21 асрда кутилаётган вазият” номли китобида келтирилган.

2009 йилда нашр этилган китобда 21 асрда дунёдаги геосиёсий вазият, унинг ривожланиши ва келгуси ўн йилликларда кучлар мувозанатининг ўзгариши ҳақидаги фаразлар мавжуд.