Вашингтон Мянмар ҳарбий маъмуриятига қарши қатъий чоралар кўради

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон ҳарбий тўнтаришга қарши бўлганларнинг бостирилиши сабабли Мянмар ҳарбий маъмуриятига қарши “қатъий чоралар” кўришни давом эттиришини тасдиқлади.

Блинкен ўзининг Твиттердаги саҳифасида Қўшма Штатлар демократик йўл билан сайланган ҳукуматни тиклашни талаб қитлаётган Бирма (Мянмар) аҳолисини қўллаб-қувватлашини айтди.

Ушбу баёнотлар Америка Қўшма Штатлари Мянмардаги ҳарбий тўнтариш қилиб, ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбий раҳбарларга қарши санкцияларни жорий қилганидан 10 кун ўтгач эълон қилинди.

Намойишлар Мянмарда икки ҳафтадан кўпроқ вақт давом этмоқда, аммо ўтган шанба тартибсизликлар бошланганидан бери энг қонли кун бўлди, чунки намойишчиларга қарши зўравонлик ўлим ва жароҳатларга олиб келди.