Папа Френсис биринчи марта аёл кишини юқори лавозимга тайинлади

Рим Папаси Френсис, епископлар кенгаши вакили, Бош котиб ўринбосари лавозимига биринчи марта аёл киши Натали Бекарни тайинлаганлигини эълон қилди. Ушбу тайинлов католик черкови тарихида илк бора юз берди. Бу асосий христиан анъаналарига зид бўлиб, имоннинг асосий саволларини кўриб чиқадиган органда овоз бериш ҳуқуқини беради.

Епископлар йиғилишининг бош котиби кардинал Марио Грек ушбу тайинланиш тўғрисида “Бу Папанинг черковда қарорларни қабул қилиш жараёнида аёлларнинг кўпроқ иштирок этиш истагидан далолат беради”, деб таъкидлади.

Натали Бекар 1969 йилда Фонтейнда туғилган ва у Франция пойтахти Париждаги “Севр иезуитлар маркази”да, Қўшма Штатлардаги Бостон илоҳиёт коллежида фалсафа ва теология бўйича ўқиган, деб хабар беради Ватикан янгиликлар сайти.