Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг директори Теҳронга келди

Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг бош директори Рафаел Мариано Гросси шанба куни кечқурун Эрон расмийлари билан ядро дастури тўғрисида музокаралар ўтказиш учун ташриф буюрди. Бу ҳақида агентликдаги Эрон вакили Козим Ғарибободий твиттерда маълум қилган.

Гросси ўтган пайшанба куни Ташкилот Эронда асосий текшириш фаолиятини давом эттириши учун Эрон қонунларига мос келадиган ўзаро мақбул ечимни топиш мақсадида Теҳронга боришини айтган эди.

Эрон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлиги билан ҳамкорликни сезиларли даражада камайтириши ҳақидаги хабарлардан кейин бу ҳаракат амалга оширилди.