Америка полицияси беш яшар болага ашаддий жиноятчи каби муомала қилди

Британиянинг “Daily Mail” газетаси якшанба куни хабар беришича, АҚШнинг Мериленд штати полициячилари беш яшар болани ҳибсга олишди ва қўлларига кишан солишди.

Газетада ҳодиса 2020 йил январь ойида содир бўлганлиги ҳақида ёзилган, аммо Мериленд хавфсизлик хизмати полиция камераси (Body Cam) томонидан ёзиб олинган видеони ўтган жумадагина нашр этган.

“Daily Mail” нашрининг ёзишича, полицияга телефон орқали бошланғич мактаб ўқувчиси дарслардан қочиб кетганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган. Зобитлар унинг топишга муваффақ бўлишган ва улардан бири болага кескин сўзлар билан танбеҳ бериб, унга: “Сен ўзинг қарор қабул қилишим мумкин ва хоҳлаган нарсамни қилишим мумкин, деб ўйладингми?” деган.

Бола машинага ўтирганда қичқириб йиғлаган. Лекин, офицер уни юпатиш ўрнига унга қўпол муомала қилган.

Оила адвокатлари боланинг психологик жароҳат олганини, онаси эса полицияга қарши моддий товон тўлашни талаб қилиб судга мурожаат қилганини айтди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Мериленд штатидаги мактаб маъмурияти воқеа судда кўриб чиқилаётганлиги сабабли воқеани батафсил изоҳлашдан бош тортди, аммо мактаб маъмурияти буни тасдиқловчи баёнот берди.

Маъмурият: “Ҳатто катталар ҳам бола билан бу тарзда гаплашиши ёки таҳдид қилиши жоиз эмас”, деган.