Америка штати ниқоб тақиш бекор бўлгани ва ҳаёт нормал ҳолатга қайтганини эълон қилди

АҚШнинг Техас штати барча муассасаларни очишга тайёргарлик кўриш учун ниқоб тақиш тўғрисидаги қарор бекор қилинганини эълон қилди ва шу тариқа ниқобсиз энг катта штатга айланди.

Техас губернатори Грег Эбботнинг таъкидлашича, штат ресторанларга кириши мумкин бўлган мижозлар сонига қўйилган чекловларни ҳам олиб ташлайди, бу янги қоидалар 10 мартдан кучга киришини кутилмоқда.

Унинг таъкидлашича, “Штат даражасидаги чекловларнинг бекор бўлиши шахсий масъулиятни унутишни англатмайди… Энди штат чекловларига эҳтиёж қолмаяпти”.

Қарор штат губернаторлари соғлиқни сақлаш мутахассисларининг эпидемия ҳали тугамаганлиги тўғрисида огоҳлантиришларига қарамай, коронавирусга нисбатан чекловларни юмшатаётган бир пайтда қабул қилинди, деб хабар беради ОАВ.

Техас штатида жароҳатлар ва ўлимлар сони камайишига кузатиломоқда, касалхонага ётқизиш эса октябрдан бери энг паст даражага етди.