Америка университети жинсий зўравонлик қурбонлари учун 1 миллиард доллардан кўпроқ пул тўлайди

Жанубий Калифорния университети, талабалар шаҳарчасида тиббий кўрик пайтида юзлаб аёлларга жинсий тажовузда айбланган шифокор учун даъвогарларга 1 миллиард доллардан зиёд товон пули тўлашга рози бўлди.

Жабрланувчиларнинг адвокатлари бу ишни Америка университетлари тарихидаги жинсий зўравонлик бўйича энг йирик консенсусли келишув деб таърифладилар.

Улардан баъзилари, ўз обрўсини сақлаб қолиш учун доктор Жорж Тиндаллнинг қонунбузарликларига кўз юмган университетни қаттиқ танқид қилдилар.

Лос-Анжелес суди 700 дан ортиқ жабрдийдаларга 852 миллион доллар тўлаш бўйича келишув битимини маъқуллади.

Ҳозир 74 ёшда бўлган доктор Жорж Тиндалл 1990 йилдан бери юзлаб беморларига нисбатан жинсий тегажоғлик қилганликда айбланган.