АҚШнинг Бизнес мактаблари чет эллик талабаларга қайтиб келиш вақти келганлигини айтишмоқда

2016 йилда Америка MBA (Master of Business Administration – Бизнес бошқаруви магистри) дастурларининг ярми чет эллик талабалар сони ошгани ҳақида хабар берди. Кейинги йил халқаро талабномалар учдан бир қисмига етмай қолган. Чунки, Трамп маъмуриятининг “Аввал Америка” шиори билан четга сурилган чет эллик талабалар бошқа томонларга юзланишди. Сўнгги тўрт йил давомида АҚШдаги бизнес мактабларига ҳужжат топшириш хатарли деган тушунча пайдо бўлди”, дейди “Бригам Янг” университетининг Марриотт бизнес мактаби декани Бригит Мадриан.

2011 йилдан 2016 йилгача чет эллик талабалар сони 60 фоизга ошган бўлса, кейинги ўн йилликда 2010 йилга нисбатан бу кўрсаткич анча кам бўлди.
Ушбу тенденция, шубҳасиз, АҚШдан ташқаридаги дастурлар фойдасига ишлади. Торонтодаги “Ротман” менежмент мактабида 2015 йилдан 2020 йилгача халқаро талабалар сони 45 фоизга ўсди. Париж яқинидаги Эссек бизнес мактабида MBA номзодларининг 94 фоизини француз бўлмаганлар ташкил қилган, ўтган йили аризалар сони ярмига кўпайган. 2017 йилдан бери Европа дастурларига халқаро қизиқиш тобора ўсиб бормоқда ва ўтган йили у ердаги мактабларнинг 74%и халқаро дастурлар ўсгани ёки барқарорлигини сақлаганлиги ҳақида хабар беришди.

“Европа ва Канададаги мактаблар, АҚШ мактабларига ҳужжат топширмаганлар ҳисобига фойда кўришди”, дейди Виржиния Фужа, Франция ва Сингапурда кампуслари бўлган “Инсеад” бизнес мактабининг қабул комиссияси директори.

Байден маъмурияти ҳокимиятга келганига икки ой ўтгач, АҚШ мактаблари бу оқим уларнинг фойдасига ўзгаришига умид қилмоқда. “Марриотт” бизнес мактабига 2022 ўқув йилига халқаро ҳужжат топширувчилар 117 фоизга ўсди. Нью-Йоркдаги Штерн бизнес мактаби эса ўтган йили халқаро қизиқиш кучли бўлганини, ўтган ўқув йили талабаларнинг учдан бир қисми АҚШ фуқароси бўлмаганлар ташкил қилганини маълум қилди. Аммо, Маями “Ҳерберт” бизнес мактабининг айтишича, аксарият дастурлар учун халқаро талабалар таркибининг муҳим қисми бўлган Хитойдан аризалар ўтган йилги билан бир хил бўлган. Олдинлари АҚШга келишни афзал кўрган хитойлик талабалар Канада ва Буюк Британия мактабларига ҳужжат топширмоқдалар”, дейди “Ҳерберт” мактаби декани Жон Келч.

АҚШдан ташқаридаги дастурлар эса Трамп маъмурияти даврида қўлга киритган афзалликларини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бунда нарх катта аҳамиятга эга. Европа мактабларининг одатдаги бир йиллик дастурлари 40 000 дан 100 000 долларга туради, АҚШнинг энг яхши мактабида икки йиллик диплом олиш учун эса тахминан 150 000 доллар тўлаш керак. “Номзодларнинг танловига иммиграция ва виза сиёсати билан бирга, ўқиш харажати ҳам катта таъсир кўрсатганини ҳам сездик”, дейди Антони Моретто, “МИП Политекнико ди Милано” доценти. У ерда илмий даража учун тахминан 44000 доллар тўлов талаб қилинади.

Байден Трампга қараганда тўсиқ қўйишга кўп мойил эмас, аммо кўплаб чет элликлар америкаликлар уларни қандай кутиб олишлари ҳақида хавотирда. Ушбу хавотир АҚШдан бошқа давлатлардаги мактабларни ўзларининг очиқ муҳитини кучайтиришга ва талабаларнинг кўп маданиятли таркибини оширишга ундади. Масалан, Англиядаги “Оксфорд Саид” бизнес мактабида талабаларнинг 10 фоиздан камроғи Буюк Британия фуқаролари. Демак, талабалар шаҳарчасида кўпчилик озчиликни ташкил қилади ва шу сабабли улар келишни афзал кўришади”, дейди мактабнинг MBA дастури директори Метю Конисби.

Кўп чет элликлар анчадан бери Америка мактабидан олинган MBAни АҚШда ишга жойлашиш учун биринчи қадам сифатида кўришган, аммо Трамп малакали муҳожирларга мамлакатда ишлашга имкон берадиган H1-B визаларини тақиқлаган эди. Байден Трамп давридаги баъзи иммиграцион чекловларни бекор қилди, аммо у 31 мартда тугаши керак бўлган H1-Bга тақиқни бекор қилмади. Шу билан бирга, “Ротман” мактаби Канаданинг нисбатан енгил виза сиёсатини олиб бормоқда. Жумладан, PhDда уч йиллик ишлаш рухсатномасини бериш билан ҳужжат топширишни қулайлигини таъминлади.

Бизнес мактаблари даражаси ўқиш пайтидаги муносабат ва айниқса, битирувчиларнинг иш билан таъминланиш истиқболларига кўра кўтарилади ва пасаяди. МВА талабаларининг тўрт йиллик битирувчилари ҳозирда Европа, Осиё ва бошқа мамлакатларда ўқишга қизиқмоқдалар ва кўпчилиги АҚШдан ташқарида юқори маошли иш топдилар. Бу – муваффақият учун Америка МВАси талаб қилинмаслигини исботлади. “Ротман” мактабининг МВА дастури деканининг ўринбосари Жозеф Милнернинг айтишича, шу нарса АҚШдан бошқа давлатлардаги мактабларнинг ижобий умид қилишлари учун яхши сабабдир. “Талабалар АҚШда олдинги маъмурият даврига қараганда энди кўпроқ имкониятларга эга бўлиши мумкин, аммо кўпчилик “Ротман” ҳақида билиб олдилар, уни кўрдилар ва Канадани ўқиш учун яхши танлов деб билиб қолдилар”, дейди Жозеф Милнер.

Хуллас, Америка иммиграция сиёсати яна осонлашиб бораётганлиги сабабли, дунёнинг бошқа давлатларидаги бизнес мактаблар АҚШнинг собиқ маъмурияти даврида қўлга киритган ютуқларини сақлаб қолишга интилмоқда.