Араб парламенти: Биз Саудия Арабистони раҳбариятини қўллаб-қувватлаймиз

Араб парламенти шанба куни Саудия Арабистони журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ҳақидаги АҚШ ҳисоботига изоҳ бериб, баёнотни “Саудия Арабистони Қироллигининг суверенитети ва раҳбарияти шаънига тегиш” деб сифатлади.

Парламент Саудия Арабистони Қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги томонидан журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича АҚШ Конгресси тақдим этган ҳисоботга оид баёнотини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Парламент Саудия Арабистони Қироллиги, қирол Салмон ва унинг валиаҳд шаҳзодаси раҳбарлигида араб олами ва минтақавий даражада хавфсизлик, барқарорликни мустаҳкамлашдаги ҳал қилувчи ролини ҳамда халқаро тинчликни сақлашни қўллаб-қувватлаш, терроризм, зўравонлик, экстремизмга қарши курашда, толерантлик қадриятларини мустаҳкамлаш ва тарқатишда тутган ўрнини, сиёсатини юқори баҳолади.

Америка разведкаси ўз ҳисоботида: “Бизнинг тахминимизча, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Туркиянинг Истанбул шаҳрида саудиялик журналист Жамол Қошиқчини ҳибсга олиш ёки ўлдириш бўйича операцияни маъқуллаган”, деб маълум қилган.

Ар-Риёз эса, валиаҳд шаҳзоданинг журналистнинг ўлдирилишидаги иштирокини рад этиб келмоқда.