Байден: 100 кун ичида 200 миллион инсонни коронавирусга қарши эмламоқчимиз 

АҚШ президенти Жо Байден ўз ваколатининг биринчи 100 кунида вирусга қарши 200 миллион кишини эмлаш мақсадини маълум қилди.

Байден пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида АҚШ маъмурияти бунга эришиши мумкинлигига ишонч билдирди.

У мамлакат коронавирус инқирозидан кейин тикланаётганини ва иқтисодий ўсиш ЯИМнинг 6 фоизидан ошишини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Байден президентликка киришганидан сўнг, биринчи 100 кун ичида 100 миллион дозада эмлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди.

Байден коронавирусдан кейин асосий эътиборни иммиграция ва қурол тарқалишини назорат қилиш каби узоқ муддатли муаммоларга қаратишини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, Мексика билан чегарада иммигрантлар сонининг кўпайиши мавсумий ҳодиса бўлиб, бу ҳар йилнинг бошида содир бўлади ва бу аввалги президент Доналд Трампнинг ваколати даврида ҳам содир бўлган.

Унинг таъкидлашича, Америка ҳукумати муҳожирларнинг аксариятини келган жойларига қайтаради, аммо уларни қабул қилишдан бош тортган Мексика билан боғлиқ муаммо мавжуд.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Мексика билан иммиграция масаласида музокаралар олиб боряпти.