Байден Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ҳақида: Биз иттифоқчи мамлакатлар раҳбарларини жазоламаймиз

АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни берган интервюсида “Биз иттифоқчи давлатларнинг раҳбарларини жазоламаймиз”, деди ва журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши сабабли Саудия Арабистони билан боғлиқ вазият ўзгаришини таъкидлади.
Байден интервюсида “Қошиқчи ўлдирилишида иштирок этганларнинг барчасига қарши санкциялар қўлланилган, аммо Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ҳисобга олинмаган, чунки Қўшма Штатлар иттифоқдош мамлакатлар раҳбарларига қарши санкцияларни қўлламайди”, деган.
У: “Саудия Арабистони билан муносабатлар ўзгаришга гувоҳ бўлади ва мен Саудия қироли Салмонга вазият ўзгаришини аниқ маълум қилдим”, деди.
Олдинроқ, Марказий разведка бошқармаси Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг Қошиқчининг ўлдирилишини 2018 йилда шахсан ўзи маъқуллаганлиги ҳақидаги хабарни эълон қилган эди.
Саудия Арабистони Америка ҳисоботини қатъиян рад этишини айтди ва ҳисоботда “Қироллик раҳбарияти тўғрисида қабул қилинмайдиган нотўғри хулосалар мавжуд”, деб ҳисоблади.