Бутунжаҳон Интернет тармоғининг ихтирочиси: Интернет гигантларининг ҳукмронлиги тугайди

Бутунжаҳон Интернет тармоғининг ихтирочиси Тим Бернерс-Ли интернет гигантларининг устунлиги давом этмаслиги кераклигини айтиб, ёшларнинг Интернетга киришидаги рақамли тафовутни бартараф этиш учун шошилинч ўзгариш зарурлигини таъкидлади.

1989 йилда Бутунжаҳон Интернет тармоғи деб номланувчи онлайн навигация тизимини ихтиро қилган Бернерс-Ли ноқулайлик ҳис этаётганини, ўзгартириш қилиш кераклигини айтди.

“Фейсбук” ва Австралия ўртасидаги можаро ижтимоий шов-шувларга сабаб бўлди, натижада мамлакатда ижтимоий тармоқдаги янгиликлар таркибини тўсиб қўйди, кўплаб фуқаролар ва ҳукуматлар Интернет компаниялар ва ижтимоий тармоқ гигантлари билан муносабатларини қайта кўриб чиқдилар.

“Мен некбинман, чунки биз илгари интернетда ҳукмронлик пайдо бўлганини кўрганмиз, кейин эса ўзгаришлар бўлди”, деди Бернерс-Ли Рейтерс агентлигига берган интервьюсида.

Унинг қўшимча қилишича, одамлар шахсий маълумотлардан фойдаланиш ва уларни суиистеъмол қилишга қарши.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат сиёсати ва технологияларининг комбинацияси одамларга ўзларининг маълумотлари ва ҳаётлари устидан Интернет орқали назоратни қайта тиклашга ёрдам беради.

65 ёшли Бернерс-Ли “Фейсбук” каби платформалар ўрнига фойдаланувчи ўзининг шахсий маълумотларини бошқарадиган “Solid” деб номланган лойиҳада ишлайди.

“Интернетни ўтган асрдаги электр энергияси каби асосий ҳуқуқ сифатида тан олиш, – деди у, – айниқса, тармоққа кириш имконига эга бўлганлар учун дунёда ҳаётий аҳамиятга эга”.