Дубай полицияси бошлиғининг ўринбосари Доҳий Халфан якшанба куни Эрон Каъбани бузиб, Маккани эгаллаб олишга интилаётганини айтди ва суннийларни қўшинларни сафарбар қилишга ва муқаддас шаҳарни жасорат билан ҳимоя қилишга чақирди. У Эроннинг ҳаракатларини “Сафавийлар лойиҳаси” деб таърифлаган.
Дубай полицияси бошлиғининг ўринбосари яна бир твитида: “Исломий давлатлар Эрон Каъбани бузиш учун сичқонларни ҳаракатга келтираётганидан хабардор бўлишлари керак, худди сичқонлар Мариб сув омборини бузгандек”, деб таъкидлади.
Халфан жангчиларни йиғишга чақириб: “Юз минглаб жангчиларни тўпланг ва Маккани ҳар томондан ҳимоя қилинг, эй суннат аҳли. Шунда Эрон бизнинг кимлигимизни ва қандай эканлигимизни билсин”, деган.