“Emirates Airlines” самолётда учта қўшни ўриндиқни сотиб олишга рухсат берди

“Emirates Airlines” авиакомпанияси парвозда учта қўшни ўриндиқни сотиб олишнинг янги имконияти туфайли эконом-классдаги йўловчилар кўпроқ эркинликка эга бўлишлари мумкинлигини эълон қилди.

“Emirates Airlines” йўловчилар кўпроқ эркинликка эга бўлишлари ва бортда кўпроқ жой бўлишлари учун ушбу вариантни тасдиқланган барча эконом-класс мижозларига тақдим этишини таъкидладилар.

Шунингдек, компания ушбу вариант нархи ҳар бир бўш ўриндиқ учун 200-600 дирҳам (тахминан 55 – 165 доллар) оралиғида эканлигини, шунингдек, парвозлар бўйича амалдаги солиқлардан ташқари бу янги вариантни тақдим этган. Компания ушбу таклифни эконом-классда саёҳат қилишда кўпроқ хотиржамлик ва макон талаб қилувчилар, шу жумладан, ўзлари учун тўлиқ қаторли ўриндиққа эга бўлишни афзал кўрган турмуш ўртоқлар, чақалоқлар билан саёҳат қилаётган ота-оналар талабларини қондириш учун тақдим этяпти.