Фаластин президенти 30 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос коронавирус пандемиясининг кучайишига қарши туриш учун пайшанба кунидан бошлаб, Фаластин ҳудудида ўттиз кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисида президент фармонини чиқарди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий хизматларни қўллаб-қувватлаш бош директори Усома Ал-Нажжор бир ҳафта олдин “Фаластинда эпидемиологик ҳолат ҳалокатли, ёмон ва жуда оғир”, деб огоҳлантирган эди.

Ал- Нажжор коронавирус билан касалланиш сони тўсатдан кўпайиб бораётганини ва бунинг сабаби вируснинг тез тарқалиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тушунтириб, шундай деди: “Бу сафар инфекциялар турлича бўлиб чиқди, чунки ёшларда аломатлар қийинлашди ва улар ҳам касалхонага ётқизилиши керак”.

У: “Бунинг энг хавфли томони шундаки, касалхоналарда ётоқхоналар тўла ва баъзида ётоқ топиш учун бошқа бемор вафот этгунча кутиб турадиган беморлар бор”, деб қўшимча қилди.