Германия водород ёқилғиси ишлаб чиқариш бўйича Россия ва Саудия Арабистонида ваколатхоналарини очишни режалаштирмоқда

Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас ўз мамлакати водород ёқилғиси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича Москва ва Ар-Риёзда ваколатхоналарини очишни режалаштираётганини маълум қилди.
“Биз сиёсий ўзгарувчанликни олдини олишни истасак, биз анъанавий энергия манбаларини экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлашимиз керак”, деди у сешанба куни “”Berlin Energy Translation Dialogue” видеоконференциясида анъанавий энергия манбаларидан қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш масалаларига ҳақида гапирди.
У қўшимча қилиб: “Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Саудия Арабистони каби анъанавий энергия манбаларини ишлаб чиқарувчилар билан ўз бизнес моделларини ўз вақтида мослаштиришлари учун мулоқотни кенгайтиради. Шуни ҳисобга олган ҳолда биз ҳозирда водород (ишлаб чиқариш ва етказиб бериш) ишлари бўйича идоралар, шу жумладан Москва ва Ар-Риёзда ташкил этиш тўғрисида иш олиб бормоқдамиз”, деган.
Маас, шунингдек, “Германия яқин йиллар ичида халқаро водород бозорини рағбатлантириш учун икки миллиард евро сармоя киритади”, деб таъкидлади.