Германияда матбуот ходими Миср разведкаси учун жосуслик қилганликда айбланмоқда

Германия пойтахти Берлин суди Германия ҳукумати матбуот идорасининг собиқ ходимини чет давлат разведка хизматига ишлаганликда айбдор деб топди ва уни бир йил тўққиз ойга озодликдан маҳрум қилди.

Суд матбуот котибининг таъкидлашича, ҳимоячи суд ҳукми устидан шикоят қилиниши мумкинлигини кўрсатиб, “муътадил қарор” чиқарилишини талаб қилган.

Давлат айблови маълумотларига кўра, айбланувчи, келиб чиқиши мисрлик Германия фуқароси, 1999 йилдан бери Германия Федерал ҳукумати Матбуот ва ахборот идорасининг ташриф буюрувчилар хизматида ишлайди ва 2010 йилнинг июлидан бошлаб, у Миср Бош разведка хизмати ходимларига маълумот олишда ёрдам берган. Терговчиларнинг фикрига кўра, эркак ҳукуматнинг махфий маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган.

Гумон қилинишича, айбланувчи Германиянинг ички ва ташқи сиёсати ва Германия оммавий ахборот воситаларида Миср билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида Миср элчихонасида ишлайдиган турли разведка ходимларига маълумотларини берган.

Давлат айблови маълумотларига кўра, Федерал Матбуот идорасида ишлаган ходим сўнгги уч йил ичида Мисрнинг Берлиндаги элчихонасида маслаҳатчи сифатида аккредитациядан ўтган ва Миср разведка ходими сифатида гумон қилинган шахс билан доимий алоқада бўлган.

Ушбу иш бўйича терговчининг айтишича, айбланувчи Миср элчихонасидан молиявий ёрдам олмаган. Федерал прокуратура маълумотларига кўра, ҳозирда истеъфодаги айбланувчига Миср ҳукумати томонидан ўзи ва унинг оила аъзолари учун имтиёзли шароитлар ваъда қилинганлиги гумон қилинмоқда.