Гейтс ва унинг рафиқаси дунё қачон бутунлай нормал ҳолатга қайтишини айтишди

Билл Гейтс 2022 йил охирига келиб дунё “Ковид-19” пандемияси таъсиридан бутунлай нормал ҳолатга қайтишини башорат қилди.

Микрософт асосчиси соғлиқни сақлаш инқирози ақл бовар қилмайдиган фожиа бўлганини, аммо ёрқин нуқталардан бири вакциналарнинг келиши эканлигини айтди.

“2022 йил охирига келиб биз нормал ҳолатга қайтишимиз керак”, – деди Гейтс Полшанинг Gazeta Wyborcza газетаси ва TVN24 радиосига берган интервюсида.

Унинг рафиқаси Мелинда Гейтс ҳам шу ойнинг бошида вирусга қарши оммавий иммунитет ҳақида сўралганда худди шу вақтни айтган эди.

Вакциналар ривожланаётган мамлакатларга шу йил охиригача тўқлиқ етиб бормаслигини таъкидлаб, бу 2022 йилда бўлади, деди.

Эр-хотин Билл ва Мелинда Гейтс фонди орқали халқаро коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун камида 1,75 миллиард доллар ажратди.

Пул баъзи вакцина ишлаб чиқарувчилари ва диагностика ҳамда потенциал даволаш усулларига ёрдам беришга сарфланади.