Гондурас президенти гиёҳванд моддалар савдосига аралашган

АҚШ терговчилари Гондурас президенти Хуан Орландо Эрнандеснинг гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлиги тўғрисидаги далилларни эълон қилди.

Федерал прокурор Жейкоб Готвилиг гондураслик гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи Жованни Фуентес Рамирес устидан суд жараёнида Гондурас Президенти гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганлиги ва АҚШга кокаинни олиб ўтишни режалаштирганлиги тўғрисида кўрсатмалар мавжудлигини айтди.

Прокурорнинг ёрдамчиси томонидан ошкор қилинган маълумотларга кўра, Гондурас президенти 2013 ва 2014 йилларда гиёҳванд моддалар сотувчиси Фуентес Рамирес билан икки марта учрашган.

Готвилигнинг даъвосига кўра, бухгалтер Гондурас президенти ва юқорида айтиб ўтилган гиёҳванд моддалар савдогари ўртасидаги икки учрашувда қатнашган.

Кўрсатмаларга кўра, Эрнандес юқорида айтиб ўтилган иккита учрашувдан бирида Қўшма Штатларни кокаинга “кўмиш” истагини билдирган.

АҚШ расмийлари гиёҳванд моддалар картелларидан пора олганлиги ва қуролли кучлар ёрдамида АҚШга лабораториялар ва кокаин таъминотини хавфсизлиги учун фойдаланганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлгандан кейин Гондурас президентига қарши тергов бошлаган эди.

Эрнандес гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини рад этди.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар ҳали Эрнандесни расмий равишда гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда айбламаган.