Hyundai ёшлар учун янги автомобилини эълон қилди

Hyundai Bayon автомобилининг якуний дизайнини намойиш этди, у ёшларга ва замонавий транспорт воситаларини севувчиларга мўлжалланган бўлиб, бизнес класс автомобиллар қаторига киради.

Янги машина ўрта ўлчамдаги хечбек корпусига эга, олд чироқлари ноёб ЛЕД ёритгичлари билан безатилган, шунингдек, ажойиб дизайнга эга орқа чироқлар билан жиҳозланган.

Ушбу автомобил таниқли Hyundai i20 русумидан замонавийроқ модел ҳисобланади, аммо унинг эни 177 см, баландлиги 149 см.

Ушбу автомобил 15 ва 17 дюйм ўлчамдаги ўзига хос металл дискли ғилдиракларга эга.

Hyundai бу автомобилини Apple CarPlay ва Android Auto тизимлари билан ишлайдиган энг сўнгги мултимедиа тизимлари билан таъминлади, унда 8 та карнай бор. Смартфонларни симсиз қувватлантириш тизими ҳамда йўлларда ён тўқнашувнинг олдини олиш тизими каби илғор хавфсизлик тизимлари ва ҳаракатланаётганда йўлни сақлаш, фавқулодда тормоз тизимлари мавжуд.

Ушбу автомобил икки турдаги тежамкор двигателларда таклиф этилади: 84 от кучига эга 1,2 литрли MPi  бензинли двигател ва 1,0 литрли 100 от кучига эга T-GDi двигател.