Канадада пичоқ билан амалга оширилган ҳужумда бир аёл ўлди ва бир неча киши жароҳатланди

Шанба куни тушдан кейин (маҳаллий вақт билан) Канаданинг Шимолий Ванкувер шаҳрида содир бўлган пичоқбозлик ҳодисасида бир аёл ҳалок бўлди ва яна 6 киши жароҳат олди, полиция воқеани даҳшатли деб таърифлаган.

Жабрланганлар Линн Валлей кутубхонаси ичкарисида ва ташқарисида пичоқ билан жароҳатланган. Тез ёрдам воқеа жойига соат 13:45 атрофида (маҳаллий вақт билан) чақирилган ва қотиллик бўйича тергов гуруҳи ҳам чақирилган.

Полициячи Франк Жанг, илгари судланган шахс гумон қилиниб ҳибсга олинганлигини маълум қилди.

Полициячи Жанг ушбу воқеада қурбон бўлганларнинг фотосуратлари ёки видеоларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирганлардан уларни ўчиришга ва воқеа билан боғлиқ расм ва видеоларни полицияга топширишга чақирди.

У қурбонларнинг шахси ва уларнинг жароҳати даражаси ҳали маълум эмаслигини таъкидлаб, “Сиздан бугун тушдан кейин содир бўлган мудҳиш ҳаракат қурбонларини ҳурмат қилишингизни сўраймиз”, деб изоҳлади.