Колорадодаги отишма қурбонлари сони камида 10 кишига етди

АҚШ хавфсизлик манбалари душанба куни кечқурун Колорадо штатидаги Боулдер шаҳридаги савдо мажмуаси ичидаги отишма натижасида камида 10 киши, шу жумладан, полициячи ўлдирилганлигини тасдиқлади.

Ҳокимият ҳодисадан бир неча соат ўтгач, ўтказилган матбуот анжуманида полиция гумонланувчини жароҳатлангандан кейин ҳибсга олганини айтди.

Душанба куни соат 15:00 атрофида, Стол Меса ҳудудидаги “Кинг Суперс” озиқ-овқат дўконида содир бўлган ҳодиса ҳақида полиция тафсилотларни ва сабабини айтмади.

Боулдер полицияси Стол Меса атрофидаги дўконда отишма бўлганини ва хавфсизлик ва тез ёрдам хизматининг кўплаб бўлинмалари тўпланган ҳодиса жойидан ходимларни узоқлашишга чақирган эди.

Юз берган қотилликда 21 ёшли гумонланувчи Денвер яқинидаги Арвада шаҳрида яшовчи Аҳмад Ал Аливи Алисса 20 ёшдан 65 ёшгача бўлган одамларни ўлдирганликда айбланмоқда.

Оёғига ўқ узилган Алиссани касалхонада биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг сешанба куни туман қамоқхонасига олиб кетишган. Уни ким отгани аниқ эмас, деди Боулдер полицияси бошлиғи Марис Херолд.

Гумондорни бу жиноятга нима мақсадда қўл ургани аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Аҳмад Алисса умрининг асосий қисмини АҚШда ўтказган.

Колорадо суд филиалининг хабарига кўра, Алисса устидан биринчи суд мажлиси пайшанба куни бўлиб ўтади.

Биргина ўтган бир ҳафта ичида Қўшма Штатларда камида етти марта ўқ узилган отишмалар бўлган, уларнинг ҳар бирида камида тўрт киши жароҳат олган ёки ўлдирилган.