Миллионлаб VPN фойдаланувчиларнинг маълумотлари тарқалиб кетди

Россиянинг “Коммерсант” газетаси Андроид қурилмалари орқали 21 миллион VPN фойдаланувчисининг маълумотлари Интернетда тарқалганлигини маълум қилди.

Оммавий ахборот воситалар хабарларига кўра, SuperVPN, GeckoVPN  ва ChatVPN  каби иловалар орқали VPN хизматлари фойдаланувчилари маълумотлари қароқчи веб-сайтлар орқали сотувга таклиф қилинган, ушбу маълумотларга электрон почта манзиллари, пароллар ва юқорида кўрсатилган дастурлардан фойдаланувчи номлари, шунингдек, фойдаланувчиларнинг қурилмаларининг серия рақамлари киради.

Аввалроқ, SuperVPN фойдаланувчилари маълумотлари ўтган ёзда Интернет орқали тарқалиб кетганлиги ва технология мутахассислари бу маълумотлар тарқалишига сабаб мансабдор шахслар ва юқорида айтиб ўтилган дастур серверларига масъул шахсларнинг фойдаланувчилар билан ишлашдаги “бепарволиги” деб ҳисоблашганди.

Бугунги кунда VPN хизматларидан баъзи одамлар баъзи мамлакатларда блокланган Интернет сайтларини кўриб чиқишда, ўзларининг қурилмаларининг IP – манзилларини яшириш учун фойдаланилади ва Интернетдан фойдаланиш пайтида шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш усулларидан бири ҳисобланади.