Мисрда дунёдаги энг катта масжидлардан бири қурилади

“Ал-муқовилун ал-араб” (Араб пудратчилари) компанияси директорлар кенгашининг аъзоси Аҳмад Аббос Миср Исломий Маданият Маркази “Миср масжиди” лойиҳасини амалга ошираётганини эълон қилди.

Ушбу марказ Янги Маъмурий пойтахтда қурилаётган энг муҳим лойиҳалардан бири эканлигини тушунтириб, масжид дунёдаги энг катта масжидлардан бири бўлишини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, бу масжид 107 минг намозхонни сиғдиради ва унинг миноралари баландлиги 140 м га етади. Бунга қўшимча равишда байрам ва тадбирларни ўтказиш ва Қуръонни эркаклар, аёллар ва болалар ёд олиши учун улкан заллар бўлади. Тижорат маркази ва 3 мингта машинага мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ ҳам қурилади.

Аббос компаниянинг “Янги маъмурий пойтахт” доирасида Уй-жой қурилиши вазирлиги назорати остида бўлган бошқа лойиҳалар, шунингдек, Қуролли Кучлар муҳандислик бошқармаси назорати остида амалга оширилаётган лойиҳалар мавжудлигини қўшимча қилди.