Наполеон Бонапартнинг авлоди жазоирлик қизга уйланди

Жазоирлик Ясмин Брекки француз шаҳзодаси, Наполеон Бонапартнинг авлоди Ёахим Чарлз Наполеонга фуқаролик тартибида эрга тегди, черков никоҳи кейинроқ ўтказилади.
Коронавирусга қарши чоралар туфайли эр-хотин ўз тўйларини Франция пойтахти Париждаги залда, оз сонли меҳмонлар иштирокида нишонладилар.
Франция ОАВларининг ёзишича, тантаналар шу билан тугамайди ва санитария шароитлари имкон бериши биланоқ черков байрами ташкил этилади.
Ясмине Лорран Брикки Жазоирнинг Аннаба штатидан келиб чиққан бўлиб, у 2004 йилда сиёсатшунослик бўйича магистр даражасига эга бўлган, кейин Францияга кўчиб ўтган ва нуфузли Сорбон Университетида халқаро алоқалар бўйича, сўнгра иқтисод соҳасида ўқишни давом эттирган.
Шаҳзода Ёахим 47 ёшда, ота-она тарафдан императорлик шаҳзодаси ва Неапол қироли Ёахим I ва Неапол маликаси ва император Наполеон Биринчининг синглиси Каролин Бонапартнинг авлодларидан келиб чиққан бўлиб, Француз армиясида Косовода парашютчи сифатида хизмат қилган. Ёахим етти йил давомида Ҳиндистонда яшаган, у ерда француз техникаларини тарқатиш билан шуғулланган ва у барча Наполеон авлодлари уюшмаларида иштирок этади.