Ноёб операция: Уммон Султонлигида ҳомиладан ҳомила олиб ташланди

Уммон янгиликлар агентлиги мамлакатдаги Қироллик касалхонасининг болалар жарроҳлиги бўлими нодир операцияни амалга оширгани, унда ҳомилани ҳомила ичидан олиб ташлангани ҳақида хабар берди.

Агентликнинг таъкидлашича, ўтказилган операцияда саккиз ойлик ҳомила ичидан ҳомилани олиб ташланган.

Унинг таъкидлашича, бу ҳолат дунёда камдан-кам учрайдиган ҳодиса ҳисобланади, чунки бу алоҳида ҳолатларда юз беради.

Шунингдек, “Твиттер” да ҳомиланинг овозли тасвирлари, даволанган ҳолат ва ихтисослашган тиббий гуруҳнинг суратлари эълон қилинган.