Ўзбекистон Ташқи ишлар ишлар вазири Туркиянинг янги элчиси Олган Бекар билан учрашув ўтказди

2021 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Олган Бекарни қабул қилди.

Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, Элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон-Туркия кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилинди.

Музокаралар доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.