Папа сурати бор “Буюк Курдистон” харитаси туширилган почта маркаси туфайли Анқара ва Эрбил ўртасидаги кескинлик юзага келди

Бир неча кун олдин Ироқ Курдистони минтақавий ҳукуматининг Папа Френсисни қабул қилиши пайтида почта маркаси пайдо бўлди, унда Папа сурати туширилган “Буюк Курдистон” харитаси кўрсатилган.

Натижада, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот баёнотини эълон қилди ва унда шундай дейилади: “Папа Френсиснинг ташрифи муносабати билан Ироқдаги Курд вилояти маъмурияти томонидан чиқарилишган эсдалик маркасида Туркиянинг баъзи шаҳарларини ўз ичига олган харита чизилган”.

Унга кўра, “Ироқдаги Курд минтақаси маъмуриятининг ҳаддини билмайдиган баъзи раҳбарлари ушбу ташрифдан Ироққа қўшни давлатларнинг ҳудудларини ўз ичига олган ҳудудлари яхлитлиги ҳақидаги пуч орзуларини маълум қилиш учун фойдаланмоқдалар”.

Ўз навбатида, Ироқ Курдистони Минтақавий ҳукумати вакили Жотяр Одил Ватикан Папаси Папа Френсиснинг ташрифи муносабати билан нашр этилган Буюк Курдистон харитаси туширилган почта маркасининг лойиҳаси борлигини тасдиқлади. Лекин, уни чоп этиш ва чиқаришни бошлаш учун ҳали тасдиқланмаган.

У матбуот анжумани чоғида “Почта маркалари дизайнини танлаш қонуний ва конституциявий принципларга асосланади ва кўплаб лойиҳалар тайёрланган, аммо ҳозирга қадар уларнинг ҳеч бири маъқулланмаган”, деди.

Ушбу март ойининг еттинчи куни Папа Френсис Ироқнинг Курдистон минтақаси пойтахти Эрбилга ташрифи чоғида транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан Папа олдида минтақавий ҳукуматда почта маркаларининг олтита дизайни тақдим этилди. Улардан бирида “Буюк Курдистон” харитаси билан Рим папасининг сурати бор эди.