Россия Твиттер фаолиятига чекловлар қўйилишини эълон қилди

Бугун, чоршанба куни Россия ҳукумати Американинг “Твиттер” ижтимоий тармоғи сайтининг фаолиятига чекловлар қўйилишини эълон қилди, уни Россияда тақиқланган таркибни ўчириш талабларига жавоб бермаганликда айблади.

“Роскомнадзор” транспорт, медиа технологиялар ва ижтимоий алоқа соҳасини назорат қилиш федерал идораси 10 мартдан бошлаб Россия фуқароларини ҳимоя қилиш ва Интернет хизматларини кўрсатувчи (Твиттер)ни Россия ҳудудида қонунларга риоя этишини  таъминлаш учун чораларини кўрганини маълум қилган.

Мутасадди ташкилотлар ушбу чоралар Твиттер иш тезлигини мобил электрон қурилмалар учун 100 фоизга ва стационар қурилмалар учун 50 фоизга пасайтиришда акс этганлигини аниқладилар. Ушбу чора-тадбирлар Твиттернинг 2017 йилдан бошлаб бугунги кунгача ўз жонига қасд қилиш, болалар порнографиясини ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга оид маълумотларни ўчириб ташламаганлигига жавоб сифатида амалга оширилганини таъкидладилар.

Мутасадди идора “Твиттер”га ушбу ҳаволалар ва нашрларни ўчириш бўйича 28 мингдан ортиқ сўров юборганлигини, аммо шу пайтгача ушбу ижтимоий тармоқ сайтида 3168 та маълумот борлигини айтди.

Баёнотга кўра, агар ушбу материаллар ўчирилмаса, “Твиттер”га қарши ўрнатилган чеклов яна кучайиши мумкин, ҳатто сайт Россияда тўлиқ ўчирилишига олиб келиши мумкин.