Саудия Арабистони: Коронавирусга қарши эмланганлик Ҳаж мавсумида асосий шартдир

Душанба куни Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири Тавфиқ ал-Рабиа Ҳаж мавсумида иштирокчиларни қабул қилиш “Ковид-19” вакцинасини олиш билан боғлиқлигини ва бу иштирок этишнинг асосий шарти эканлигини маълум қилди.

Вазир: “Маккаи Мукаррама, муқаддас қадамжолар ва Мадинада соғлиқни сақлаш муассасалари ва 2021 йил учун ҳаж мавсуми зиёратчилари учун кириш пунктларида ишлаш учун зарур бўлган ишчи кучини таъминлаш учун эрта тайёргарлик кўриш лозим”, деди.

У яна: “Ҳаж ва Умра мавсуми иштирокчилари учун коронавирусга қарши эмлаш қўмитаси тузилиши керак. Зиёрат этиш истагида бўлганлар учун коронавирусга қарши вакцинани мажбурий қабул қилишади, чунки бу ҳаж мавсумида қатнашиш шартларидан бири”, деб таъкидлаган.