Конгресс туб америкалик Ҳааландни Ички ишлар вазири лавозимига тайинланишини маъқуллади

АҚШ Сенати вакили Дебра Ҳааландни президент Жо Байден маъмуриятининг Ички ишлар вазири лавозимига тасдиқлади, бу тарихий қадам бўлиб, у Америка туб аҳолиси орасидан биринчи аёл вазир бўлди.

Конгресснинг 51 аъзоси унинг тайинланишини ёқлаб, 40 нафар аъзо эса, қарши овоз беришди. Аксарият республикачилар унинг ердан фойдаланиш ва қазилма ёқилғилар ҳақидаги фикрларини экстремистик деб таърифлаб, унга қарши овоз беришди.

2018 йилда Нью-Мексико штатида Ҳааланд маҳаллий америкалик аёлларнинг дастлабки иккитасидан бири бўлиб Конгрессга сайланган эди.