Туркия атом энергетикаси давлатлари клубига қўшилади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркиянинг энергетика сиёсатида ядро энергияси алоҳида ўрин эгаллашини, “Аккую” атом станцияси Туркиянинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 10 фоизини таъминлашини таъкидлади.

Туркия президентининг баёноти бугун, чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин иштирокида “Аккую” станциясининг учинчи энергия блоки қурилишининг очилиш маросимидаги нутқида янгради. Икки президент видеоэфир орқали янги блок қурилишни очди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон республиканинг юз йиллигида (2023 йилда) унинг мамлакати атом энергиясига эга мамлакатлар клубига қўшилишини айтди. Унинг қўшимча қилишича, 2022 йилда “Аккую” станциясининг тўртинчи энергия блокини қуриш бошланади.

Лойиҳанинг аҳамияти ҳақида Эрдўғон, атом энергиясини миллий инфратузилма таркибига киритиш Туркиянинг энергия тежаш хавфсизлиги йўлида қўйган стратегик қадами эканлигини айтиб, Туркия республика ташкил топганлигининг юз йиллигида (2023 йилда) атом энергиясига эга мамлакатлар клубига қўшилишини таъкидлади.