Туркия ва Озарбайжон ҳамкорликда Тоғли Қорабоғ уруши ҳақида кино суратга олади

Туркия ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги уруш, Кавказ Ислом армияси ва Хўжалидаги воқеалар тўғрисида ҳамкорликда сериал ва фильмларини суратга олади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан топшириқ берилган.

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой мамлакат Озарбайжон билан кино соҳасида ҳамкорликни ривожлантириши кераклигини айтди.

“Туркия сериаллар экспорти бўйича дунёдаги иккинчи ўринда туради. Биз ўз тажрибамизни қардош Озарбайжон билан баҳам кўрмоқчимиз,” – деди у.