Вашингтон фаластинликларга коронавирусга қарши курашиш учун 15 миллион доллар беради

АҚШ Давлат департаменти Президент Жо Байден маъмурияти Ғарбий соҳил ва Ғазо секторидаги фаластинликларга КОВИД-19га қарши курашишда ёрдам бериш учун 15 миллион доллар беришга қарор қилганини эълон қилди.

Давлат департаменти баёнотида “АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигидан ажратилган маблағлар озиқ-овқат хавфсизлигидан ташқари, соғлиқни сақлаш муассасаларида католик ёрдам хизматларининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради” дейилади.