Хитой қизил сайёранинг юқори аниқликдаги тасвирларини эълон қилди

Пайшанба куни Хитой Миллий космик агентлиги Хитойнинг «Тяньвэнь-1» зондида олинган Марснинг юқори аниқликдаги учта суратини эълон қилди.

Расмийлар ўзларининг баёнотларида тасвирларга иккита панкроматик расм ва битта рангли тасвирни киритганлигини ва иккита тасвирни юқори аниқликдаги «Тяньвэнь-1» камераси томонидан Марс сиртидан 330 дан 350 км масофа узоқликдан олинганлигини айтди.

Учта расмда Марс ерларини, масалан, майда кратерлар, тепаликлари ва қумтепаларни аниқ кўринади, шу билан бирга, тасвирлардаги энг катта кратернинг диаметри тахминан 620 метрни ташкил этади, деб хабар берилди.

Шуниси эътиборга лойиқки, олимлар зонддан оладиган маълумот сайёра атмосферасини, унинг релефини, геологик хусусиятларини ва магнит майдонини батафсил ўрганишга ёрдам беради ва сайёранинг келиб чиқиши, ривожланишига ойдинлик киритади, шунингдек, сайёра келажакда одам яшаши учун муносиб жойга айланиши мумкинми, деган саволга жавоб бериши мумкин.