АҚШ бошлаган юриш Москва учун огоҳлантириш сигнали сифатида баҳоланмоқда

Вашингтон икки ҳарбий кемаси Туркия бўғозларидан кечиб, 4-майга қадар Қора денгиз ҳудудига жойлаштирилиши ҳақида Анқарага хабар берди.

Россия Украинанинг шарқий чегаралари бўйлаб қуролли кучлари сонини оширар экан, АҚШнинг бу юриши Москва учун огоҳлантириш сигнали сифатида баҳоланмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги чегарадош бўлмаган мамлакат кучларининг Қора денгизга кириши юзасидан эътироз билдирган. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко Монтрё битимига кўра, бўғозлар назоратига эга Туркиянинг розилигисиз бу ҳудудга кириш тақиқланишини эслатган.

Манба: Аmerika ovozi